Янгиликлар 13/06/2025 Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб-интернати ташкил этилади

Мактабга Ўзбекистоннинг энг иқтидорли 8-синф битирувчилари орасидан ҳар йили 60 нафар ўқувчи қабул қилинади (жорий йилги қабул жараён25-июнга қадар давом этади).

➖Қабул жараёни икки босқичда амалга оширилади:

1-босқичда ҳар бир ҳудудда математика ва инглиз тили фанларидан 40 тадан тест саволи асосида 100 баллик тизимда саралаш имтиҳони бўлиб ўтади ва энг юқори балл тўплаган 300 нафар ўқувчи Тошкент шаҳридаги 2-босқичга ўтади.

2-босқичда ҳам математика ва инглиз тилидан ёзма имтиҳон ўтказилиб, якуний натижаларга кўра 60 нафар энг юқори балл тўплаган ўқувчи мактабга қабул қилинади.

Ўқувчилар таҳсил давомида нафақат инглиз тили, балки камида яна битта қўшимча хорижий тилни ҳам пухта ўзлаштиради.

Мактабнинг таълим дастури International Baccalaureate дипломи билан якунланади, бу эса битирувчиларга дунёнинг етакчи университетларига тўғридан-тўғри кириш имкониятини беради.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг