Навоий давлат университетида буюк мутафаккир Алишер Навоий меросини ўрганиш ва Шарқ уйғониш даври маданиятини чуқур тадқиқ этишга бағишланган “Алишер Навоий ва шарқ ренессанси” IV халқаро симпозиуми доирасида шўба йиғилишлари бўлиб ўтди.
Нуфузли анжуманда Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг таниқли олимлари, адабиётшунослар, тарихчилар ҳамда ёш тадқиқотчилар иштирок этиб, Навоий ижодий мероси ва унинг жаҳон цивилизациясидаги ўрни юзасидан қимматли маърузалар тақдим этдилар.
Шўба йиғилишларида, “Алишер Навоий асарларининг замонавий талқини”, “Шарқ ренессанси маданияти ва илм-фани”, “Навоий ижодининг жаҳон адабиётига таъсири”, “Буюк мутафаккир ғояларининг бугунги кундаги аҳамияти” сингари долзарб мавзулар муҳокама қилинди.
Тадбир давомида илмий маърузалар тингланиб, янги илмий изланишлар натижалари тақдим этилди. Бу эса Алишер Навоий меросини янада чуқур ўрганиш ва уни ёш авлодга етказишда муҳим қадам бўлди.
Якунда эса конференция учун илмий мақола ва тезис ёзган иштирокчилар сертификат ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
#Таълим телеканали #Янгиликлар