Мақолалар 27/11/2024 Мактабдаги педагог ходимларни рағбатлантириш тартиби қандай?

Мактаб ходимларини директор жамғармасидан моддий рағбатлантириш асослари белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 823-сон қарори билан тасдиқланган “Умумий ўрта таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг директор жамғармасини ташкил этиш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисида”низом 9-бандига кўра умумтаълим муассасалари ходимларини мукофотлаш ва уларга моддий ёрдам бериш умумтаълим муассасаларида ташкил этиладиган устамалар белгилаш, моддий рағбатлантириш ва моддий ёрдам бериш бўйича ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади.

Мана шу қоидага кўра мактабда педагогик тоифага кирмайдиган бошқа ходимларни моддий рағбатлантириш ва уларга моддий ёрдам бериш мумкин.

Бунда низом 29-бандига асосан умумтаълим муассасалари ходимлари, шу жумладан раҳбар ходимлари фақат «1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни» муносабати билан Жамғарманинг мавжуд маблағлари ҳисобидан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизигача миқдорида мукофотланиши мумкин.

#Мақола   #Кутубхона   #Топ саволлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг