Ўзбекистонда таълим ва соғлиқни сақлаш ходимларини ҳам боланинг таълим-тарбиясига масъул шахс этиб белгилаш режалаштирилмоқда. Улар бир йил ичида болага нисбатан такроран салбий хатти-ҳаракат қилса махсус реестрга киритилади ва бола фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларга ишга кириши тақиқланади.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ҳамда “Педагоглар мақоми тўғрисида”ги қонунга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш лойиҳаси ишлаб чиқилган. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Лайло Файзимуродова “Газета.уз” мухбири билан суҳбатда маълум аттестация.
Унинг айтишича, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига киритилаётган ўзгартиришга кўра, аттестация етмаган болаларни тарбиялаш ва уларга таълим беришга нафақат ота-она, балки таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари, яъни педагоглар, тарбиячилар, шифокор ва ҳамширалар ҳам масъул шахс сифатида Аттестацияга.
“Чунки улар бевосита аттестация етмаганлар билан ишлайди ва болалар уларнинг айрим вақтда қарамоғида бўлади. Агар таълим ва соғлиқни сақлаш соҳалари ходимлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси билан жавобгарликка тортилса, бир йил ичида такроран болага нисбатан салбий хатти-ҳаракатни давом эттирса, «Педагоглар мақоми тўғрисида”ги қонунга таклиф этилаётган ўзгартиришга кўра, муассасадаги фаолияти тўхтатилади», — деган Лайло Файзимуродова.
Шунингдек, ушбу шахс боланинг соғлиғига зиён етказгани сабабли реестрга киритилади ва бола фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот ҳамда идоралар (боғча, мактаб, шифохона ва ҳоказо)га ишга кириши тақиқланади.
Қайд этилишича, қонун лойиҳаси идоравий келишувдан ўтиб, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилган.
#Мақола