Диний-маърифий соҳада таълим, фан ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади. Фармонга кўра, Бухоро вилоятида Баҳовуддин Нақшбанд илмий-тадқиқот маркази ташкил этилади.
Баҳовуддин Нақшбанд ва нақшбандийлик тариқати алломаларининг юксак инсонпарварлик ғояларини илмий асосда ўрганиш ушбу марказнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.
Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди. У исломшунослик йўналишидаги илмий тадқиқотларни ҳамда дин билан боғлиқ жараёнлар бўйича таҳлилларни амалга оширувчи илмий-тадқиқот муассасаси этиб белгиланди.
Диний-маърифий соҳада таълим, фан ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятни мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади. Мувофиқлаштирувчи кенгаш диний-маърифий соҳада таълим, фан ва илмий-тадқиқот ишларининг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади.
Кенгаш қуйидаги ташкилотларнинг таълим ва илмий-тадқиқотга оид фаолиятини мувофиқлаштиради:
Шунингдек, Конфессиялар ишлари бўйича кенгаш фаолияти такомиллаштирилиб, унинг таркибига сиёсий арбоблар, жамоатчилик фаоллари, диншунос олим ва мутахассислар кузатувчи сифатида киритилади.
#Янгиликлар