Юртимизда 202 та олий таълим муассасаларидан 53 тасида ўтган йили касбий-ижодий имтиҳонлар ўтказилган. Олий таълимга киришда ҳар йили тасвирий санъат ва дизайн, мусиқа таълими, жисмоний маданият, спорт йўналишлари, актёрлик маҳорати, режиссёрлик, журналистика, хореография, меъморчилик, рассомлик йўналишлари бўйича ижодий имтиҳонлар топширилади.
Ишлар ҳар бир йўналиш ва университет томонидан тузилган махсус комиссия томонидан баҳоланади. Ҳар бир топширилган ижодий имтиҳонлар:
Ижодий имтиҳон топшириладиган йўналишлар учун мажбурий фанлар сони чекланган, ёки умуман тест синови ўтказилмаслиги ҳам мумкин. Ижодий имтиҳонлар июль ойида, тест синовлари бошланишидан аввал ўтказилади. Рўйхатдан ўтиш Давлат тест маркази расмий сайтида амалга оширилади. Аниқ сана, жой ва йўналишлар ҳар йили ДТМ томонидан эълон қилинади
Натижалар асосида ОТМга давлат гранти ёки шартнома асосида қабул қилинади. Ижодий имтиҳон натижаларига нисбатан апелляция бериш имконияти ҳам мавжуд. Эслатиб ўтамиз, ўтган йили 8 та олий таълим муассасаларида ижодий имтиҳонлар бекор қилинган.
#Мақола