Умумий маълумотлар
KDI School of Public Policy and Management Fall 2025 — Корея тараққиёт институти давлат сиёсати ва бошқарув мактаби магистратура дастурларига қабул эълон қилинди. Корея Тараққиёт Институти бутун Кореяда ва дунёда ривожланишни ўрганиш, ривожланиш иқтисодиёти ва давлат сиёсати соҳасида тадқиқот ва ўрганиш бўйича етакчи муассаса сифатида тан олинган.
Қуйидаги магистратура дастурларига қабул очиқ ва грант имкониятлари мавжуд:
- Давлат сиёсати магистри (Master of Public Policy);
- Ривожланиш сиёсати магистри (Master of Development Policy);
- Давлат бошқаруви магистри (Master of Public Managment).
Дастур ўқиш шакли: тўлиқ кундузги (full-time). Дастур 4 академик семестрни (тахминан 1,5 йил) ўз ичига олади:
- КТИ мактабида 3 семестр (тахминан 1 йил);
- 4-семестр: битирув тадқиқот лойиҳаси учун ўз ватанига қайтиб келади.
Дастур давомида қуйидаги соҳаларга эътибор берилади:
- Молия ва макроиқтисодий сиёсат;
- Савдо ва саноат сиёсати;
- Давлат молияси ва ижтимоий сиёсат;
- Ҳудудларни ривожлантириш ва экология сиёсати;
- Барқарор ривожланиш;
- Халқаро тараққиёт;
- Давлат бошқаруви ва етакчилик;
- Стратегик менежмент;
- Глобал бошқарув ва сиёсий иқтисод.
Дастур ҳақида батафсил расмий сайт ҳамда ушбу ҳужжат орқали танишиб чиқиш мумкин.
Мақбуллик шартлари
- Номзодлар бакалавр даражаси ёки эквивалентига эга бўлишлари лозим;
- Корея фуқаролигига эга бўлмаслиги керак;
- Номзод камида 16 йиллик таълимни тамомлаган бўлиши керак(мактаб, коллеж/лицей + бакалавр);
- Инглиз тилини етарли даражада билиши лозим.
Фойдали томонлари
Корея тараққиёт институти давлат сиёсати ва бошқарув мактаби магистратура дастурлари доирасида қуйидаги грантлар мавжуд:
- Global Ambassador Scholarship(GAS) — тўлиқ ўқиш тўлови ва ойлик стипендия;
- Seoul G20 Global Leaders Scholarship — тўлиқ ўқиш тўлови, ойлик стипендия ва бориш-қайтиш учун авиачипта.
Ҳужжат топшириш
Дастурга ҳужжат топшириш учун онлайн ариза порталидан рўйхатдан ўтиш лозим. Дастурга ариза топшириш жараёни 2025 йил 18 февраль Ўзбекистон вақти билан соат 05:00 дан 3 март соат 14:00 гача давом этади.
Керакли ҳужжатлар:
- Юқори мактаб/коллеж/лицей таълимини тамомлаганлиги ҳақида маълумот: барча академик табель баҳолари, ўтилган фанлар, қабул қилиниш ва битириш саналари ва бошқалар;
- Онлайн сўровнома. Сўровнома ариза порталининг охирги босқичида тўлдирилади.
- Бакалавриат даражасини берувчи муассасалардан (университет, институт) бакалавр (камида 3 йил) расмий сертификати/дипломи;
- Якуний (умумий) CГПАни ўз ичига олган расмий транскрипт. Транскрипт баҳолаш тизими талабларга мос келмаса, қўшимча ҳужжат талаб этилади.
- Ўқиш йиллари давомида олган курсларнинг тўлиқ рўйхати;
- 2 та тавсиянома. Тавсияномалар номзоднинг академик ёки профессионал шароитда ишлаши ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олиши ва тавсия қилувчи шахслар томонидан порталга юкланиши лозим;
- Инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи ҳужжат: TOEFL, IELTS-6, TOEIC-750 ва бошқалар;
- Иш тажрибасини тасдиқловчи ҳужжат (Расмий иш тажрибаси борларга тегишли): Ҳужжат номзоднинг ишлаган муддати ва лавозимини аниқ кўрсатиши ва муассаса ҲРи томонидан расмий тасдиқланган бўлиши керак;
- Паспорт нусхаси ва номзод расми;
- Видео (ихтиёрий). Видеода “Нима билан шуғулланасиз? Ва сизнинг фикрингизча, KTI мактабидаги таълим сизнинг қилаётган ишингизни қандай ўзгартиради?” саволларига жавоб бериш лозим.
Муҳим: Транскриптлар (жумладан, инглиз тилидан бўлмаган ҳужжатнинг таржимаси) 1) Апостил қўйилган ёки 2) Корея элчихонаси томонидан тасдиқланган бўлиши керак.
#Таълим телеканали