Олийгоҳ танлаш боти
Ўзбек ▾
O'zbekЎзбекРусскийIngliz tili
Янгиликлар

Келгуси ўқув йилидан олий маълумотли кадрларга талаб таҳлил асосида аниқланади

Келгуси ўқув йилидан олий маълумотли кадрларга талаб таҳлил асосида аниқланади

    Ҳукумат қарори билан Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат билан 2025-2026 ўқув йилидан бошлаб қуйидагилар белгиланди.

    Олий маълумотли кадрларга давлат буюртмаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги тизимидаги махсус электрон платформада тўпланган маълумотлар ҳамда меҳнат бозоридаги талаб таҳлили асосида аниқланади;

    Кадрларга бўлган эҳтиёж 4 йиллик даврга шакллантирилади ва ҳар йили меҳнат бозоридаги ўзгарувчан тенденциялар, минтақалар, ижтимоий муассасалар ва иқтисодиёт тармоқларининг кадрлар билан таъминланганлигини ҳисобга олган ҳолда платформага тегишли тузатишлар киритилади.

Тасдиқланган Низом қуйидагиларни белгилайди:

  • давлат буюртмасини шакллантиришда маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш ҳамда буюртмани юқори органларга тақдим этиш тартиби;
  • иш берувчиларнинг олий маълумотли кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлаш усуллари;
  • иқтисодиёт тармоқларининг мутаносиб ривожланиши мақсадида давлат буюртмасини шакллантиришнинг устувор йўналишлари.
  • Платформада қуйидаги маълумотлар жойлаштирилади:
  • иқтисодий фаолият турлари бўйича иқтисодиёт тармоқларида расмий банд бўлганлар сони;
  • давлат ва нодавлат олий ўқув юртлари битирувчиларининг олий ўқув юртини тугатгандан кейин фаолият турлари бўйича расмий ишга жойлашиши;
  • меҳнат ресурслари баланси, меҳнат бозоридаги бўш иш ўринлари, иқтисодий фаолият турлари бўйича бандлик даражалари;
  • республика ҳудудида фаолият юритаётган давлат, нодавлат ва хорижий олий ўқув юртлари ҳамда уларнинг филиаллари битирувчилари сони;
  • бакалавриат ва магистратура дастурлари бўйича ўқитиш учун профессор-ўқитувчилар таркиби ва моддий-техник база бўйича мавжуд ресурслар ҳажми.

Ушбу ҳужжат 2025 йил 30 январдан кучга кирган.

 

Улашиш: Telegram Facebook
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлингБизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг Обуна бўлинг

Мавзуга оид