Олийгоҳ танлаш боти
Ўзбек ▾
O'zbekЎзбекРусскийIngliz tili
Мақолалар

Мактабларда ёзги таътил қисқарадими?

Мактабларда ёзги таътил қисқарадими?

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон мактабларида ўқувчиларга бериладиган 3 ойлик ёзги таътилни 1,5 ойга қисқартириш таклифи кўриб чиқилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Xalqtaliminfo.uz ушбу хабарлар қанчалик асосли эканлигини ўрганиш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан боғланди.

Вазирликнинг маълум қилишича, ҳозирги кунда мактабларда ёзги таътилни қисқартириш режалаштирилмаган бўлиб, ижтимоий тармоқлардаги хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас.

Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йилдаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ, ўқувчилар учун таътил кунлари қуйидагича белгиланган:

  • -кузги таътил – 4 ноябрдан бошлаб 6 календарь кун;
  • -қишки таътил – 28 декабрдан бошлаб 14 календарь кун;
  • -баҳорги таътил – 21 мартдан бошлаб 7 календарь кун;
  • -ёзги таътил – охирги босқичли назорат синови ўтказилган кундан (босқичли назорат ўтказилмайдиган синфлар учун ўқув йили тугаган кундан кейинги кундан) бошлаб 1 сентябргача.

1-синф ўқувчилари учун эса февраль ойи давомида қўшимча бир ҳафталик таътил белгиланади.

Улашиш: Telegram Facebook
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлингБизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг Обуна бўлинг

Мавзуга оид