Янгиликлар 05/04/2025 Малака синовлари ўтказиладиган жой манзиллари белгиланди

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун ўтказиладиган малака тоифа синовлари жой манзиллари маълум бўлди. Қорақалпоғистон Республикаси: Педагогик маҳорат маркази (Нукус шаҳри, Й. Алакўз кўчаси, 54-уй)

Андижон вилояти: Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (Андижон шаҳар, Истиқлол кўчаси, 8-уй)

Бухоро вилояти: Бухоро шаҳридаги 44-мактаб биноси (Бухорор шаҳар, Боғишамол кўчаси 5-уй. Мўлжал: олдинги Педагогика коллежи)

Жиззах вилояти: Жиззах шаҳридаги 4-мактаб биноси (Жиззах шаҳар, “Кимёгар” МФЙ, Тўқимачилар кўчаси, 45-уй)

Қашқадарё вилояти: Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (Қарши шаҳар, Олимлар кўчаси, 2-уй)

Навоий вилояти: Навоий шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактаби (Навоий шаҳри, Алоқа кўчаси, 6-уй)

Наманган вилояти: Наманган шаҳридаги 15-мактаб биноси (Наманган шаҳри, “Ғишкўприк” МФЙ, Уйчи кўчаси, 329-уй)

Самарқанд вилояти: Педагогларни янги методикаларга ўргатиш миллий маркази (Самарқанд шаҳар, Ҳасан Обиддинов кўчаси, 7-уй)

Сирдарё вилояти: Гулистон шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар мактаби (Гулистон шаҳри, “Шодлик” МФЙ, Навоий шоҳ кўчаси, 55-уй)

Сурхондарё вилояти: Термиз шаҳридаги 26-мактаб биноси (Термиз шаҳри "Каттабоғ" МФЙ, Фаровон массиви, 2-мавзе, 7-манзилгоҳ. Мўлжал: "Яшил дунё" бозори)

Фарғона вилояти: Фарғона шаҳридаги 28-мактаб биноси (Фарғона шаҳар, “Истиқлол” МФЙ, Абдулла Қодирий кўчаси, 13-“А” уй)

Хоразм вилояти: Урганч шаҳридаги 17-мактаб биноси (Урганч шаҳар "4-Юқори боғ" маҳалласи, Махтумқули кўчаси, 229 "А"-уй)

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти: Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш илмий-амалий маркази (Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Беруний кўчаси, 83-уй) Маълумот учун: жорий йилнинг 15 май куни ўтказиладиган касбий сертификат синовлари ҳам ушбу манзилларда бўлиб ўтади.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг