“Ёшлар форуми – 2024” доирасида бўлиб ўтган “Ўзбекистон ўқув марказлари” форумида Агентлик директори Алишер Саъдуллаев қизиқарли маълумотлар улашди.
Хусусан, 2022 йилда хорижий тиллар ва замонавий касбларга ўқитувчи марказлар сони 12 840 тани ташкил этган бўлса, соҳага қаратилган эътибор натижасида бу кўрсаткич икки йил ичида 1,7 баробарга ошиб, 22 297 тага етди. Ҳозирда ушбу марказларда 353 мингдан ортиқ ёшлар таълим олмоқда.

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ёшлар учун чет тилларини ўрганиш йўналишида яратилган кенг имкониятлар ва амалга оширилаётган туб ислоҳотлар натижасида, уларнинг касб эгаллаш имкониятлари йилдан-йилга ошиб бормоқда.
Биргина Ёшлар ишлари агентлигининг “Келажак касблари” лойиҳаси орқали бугунги кунгача 755 та ўқув марказлари билан ҳамкорлик олиб борилиб, 25 мингдан ортиқ ёшларга таълим берилди. Ушбу муассасаларнинг келгусидаги фаолиятига омад тилаймиз!
Манба: https://t.me/oquvmarkazlarforumi/145
#Талаба #Олийгоҳлар