Болалар вақтларининг катта қисмини мактаб биносида ўтказадилар. Таълим муассасасининг маконини ташкил қилиш, бинони ички ва ташқи жиҳозланиши жуда муҳим эканлигини муҳокама қилишади.
Албатта, атроф-муҳит боланинг ривожланишига таъсир қилади ва у ёки бу тарзда унинг шахсиятини шакллантиришда иштирок этади. Бугун сизга энг ноодатий ва қизиқарли мактаблар ҳақида сўзламоқчимиз.
Сув устидаги мактаб. Компонг Луонг (Комбожа)
Бутун умрини сузиш билан ўтказиш Комбожадаги Индочина ярим оролидаги катта Тонле Сап кўл сувларини ҳайдаб юрувчи сузувчи оролда жойлашган Компонг Луонг қишлоғи аҳолиси учун ҳақиқий истиқболдир. Орол кичик ва бутунлай автоном. У ерда аҳоли пункти, мактаб, бир нечта дўконлар ва тураржой бинолари мавжуд. Компонг Луонг кўплаб хорижий сайёҳларни ўзига жалб қилади. Бу оролликлар бюджетини тўлдиришга ёрдам беради. Сузувчи қишлоқда ота-онаси балиқ овлаш пайтида вафот этган бир қанча етим болалар яшайди ва экскурсия гуруҳларини қабул қилишдан олинган даромад оиласиз қолган болаларни боқиш имконини беради.
Мактабларида фаррош ва ошпазлар йўқ (Япония)
Япониялик болалар эса нафақат ўзлари мактабга боришади, балки синф хоналарини тозалаб, тушликларини ҳам мустақил тайёрлашади. Ўқувчиларга биринчи синфданоқ тозаликка қатъий риоя қилиш ўргатилади. Ҳар куни дарсдан кейин синф, йўлак, ҳожатхонани тозалаш, шунчаки вазифа эмас, балки ҳар бир бола масъулиятни ҳис қилиши учун тарбия усули ҳам ҳисобланади. Шунинг учун ҳам япониялик ўқувчилар эҳтимол, дунёдаги энг мустақил болалардир.
Орестад Гймназиум очиқ мактаб (Дания)
Копенгагендаги Орестад гимназияси ўзига хос мактаб бўлиб, унда дарслар, аудиторияга бўлиниш йўқ. Мактаб очиқ майдон принципи асосида қурилган. Лойиҳа ва амалга ошириш машҳур 3ХН РОЛЕ архитектура бюросига тегишли. 2007 йилда гимназия биноси Даниядаги энг яхши бино деб топилган. Чунки мактаб ниҳоятда гўзал. Марказдаги тик спираль шаклидаги зинапоялар, болалар ва ўқитувчилар йиғиладиган шинам думалоқ ороллар, ёрқин рангларда яратилган қулай дам олиш жойлари – мактабдан кейин уйга боришни хоҳламайсиз. Орестад Гймнасиум ўз ихтисослиги сифатида оммавий ахборот воситаларини танлаган ўрта мактаб ўқувчиларига дарс беради ва мактабнинг дизайни, албатта, болаларнинг ижодий қобилиятларини ривожлантиришга ёрдам беради!
Канатдан ўтиб борилувчи ягона мактаб (Колумбия)
Пўлат симлар Колумбиянинг чекка Лос Пинос қишлоғида яшовчилар учун ягона транспорт тури ҳисобланади. Кичик ёшдаги болаларга канат йўлидан ўтишга рухсат берилмайди, шунинг учун улар мактабга ота-оналари ёки катта ака-опалари билан боришади. Акс ҳолда болалар дарсга бориш учун икки соатлик тропик ўрмон йўлидан юришларига тўғри келади.
Ноқонуний муҳожирлар учун мактаб (Исроил)
Исроилнинг “Биалик-Рогозин” мактабида 50 мамлакатдан келган болалар таҳсил олишади. Ўқувчиларнинг оилалари хилма-хил, турли Худоларга сиғинишади, аммо уларни бир умумий жиҳат бирлаштиради ‒ уларнинг барчаси қочқинлар ва ноқонуний муҳожирлар. Кўпчилик Исроилда қариндошлари ва ҳужжатларисиз қолди, баъзилари илгари ҳеч қачон мактабга бормаган, аммо Биалик-Рогозиннинг ходимлари учун дўстлар ва бегоналар йўқ. Бу ерда ҳар бир болага нафақат билим, балки озиқ-овқат, кийим-кечак ва баъзида иммиграция полициясидан бошпана ҳам берилади. 2010-йили мактаб ва унинг ўқувчилари ҳақидаги “Энди чет элликлар йўқ” ҳужжатли филми “Оскар” мукофотига сазовор бўлиб, жамоатчилик эътиборини ноқонуний болаларни ўқитиш муаммосига қаратди.
“Қайиқ мактаблар” (Бангладеш)
Кўпгина давлатларда табиий офатлар сабаб дарслар бекор қилинса, Бангладешда муссон ёмғирлари ё дарё тошқинлари ҳам ўқув жараёнига халақит бермайди. Чунки мамлакатдаги кўплаб қишлоқларда мактаб биноси вазифасини катта қайиқлар ёки баржалар бажаради. Баъзи ўқувчилар дарсга ҳам қайиқларда боришади. Каттароқ қишлоқларда эса қайиқ мактаблар аҳоли пунктлари атрофида сузиб, ўқувчиларни йиғиб чиқади.
Интизомсиз мактаб, (Канада)
Канада “АЛПҲА” мактаби одатдаги мактаблардан синфлар, уй вазифалари, қатъий жадваллар ва интизом йўқлиги билан фарқланади. Бу ерда қўлланиладиган ягона жазо – севимли дарсларингизга қатнашишни вақтинча тақиқлаш. Бу муассаса интизомли одамлар учун даҳшатли туш ва бепарволар учун ҳақиқий жаннат! Мактабда дарс жадвали, форма ёки уй вазифаси йўқ. Асосий қоида – қоидаларнинг йўқлиги! Барча мактаб низолари болалар ва ўқитувчилар иштирок этадиган кенгашда ҳал қилинади. Ҳатто таълим муассасасини бошқариш тўғрисидаги қарорни қабул қилишда ҳам талабаларнинг фикри ҳисобга олинади. Албатта, кўп одамлар бундай мактабда ўқишни орзу қилишади, аммо жойлар сони чекланган. Альфа раҳбарияти бу муаммони демократик йўл билан ечган: ўқиш ҳуқуқи лотереяда ҳал қилинади.
Кўприк остидаги мактаб (Деҳли)
Ҳиндистонда аҳолининг аксарияти лицей ва гимназиялар ҳақида фақат орзу қилиши мумкин. Болаларнинг таълим олиши кўпинча тиланчилик қобилиятлари билан чекланади. Кўнгиллилар кўприк остида бепул мактаб ташкил қилиб, таълимдаги аянчли вазиятни яхшилашга ҳаракат қилишган. Бу ерда кам таъминланган оилаларнинг билим олишга интилаётган фарзандлари таҳсил олади. Улар фақат энг асосий билимларни олишлари мумкин. Бу билан ўрта синфларга ўта олишмайди. Ҳозирча “Кўприк остидаги мактаб”нинг машҳур битирувчилари йўқ. Лекин ким билади, балки улар бир кунмас бир кун пайдо бўлади ва, албатта Ҳиндистондаги мактаб ислоҳотига ҳисса қўшади. Таълим ҳамма учун очиқ бўлишига ишонамиз.
Мактабларнинг мутлақо ажойиб рўйхати. Замонавий таълим қандай ғалати шакллар олмоқда. Асосийси – ўқиб-ўрганиш истаги. Маслаҳатимиз: қаерда бўлишингиздан ва қандай имкониятларга эга бўлишингиздан қатъи назар, кенг ўйланг ва билимга интилинг!
Тўпловчи Маъмура Тўраева
#Мақола