Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Миллий сертификат дарс тақсимотида устунлик беради. Бу ҳолатда "Умумтаълим муассасаларида синфларни комплектлаш ҳамда тарификация рўйхатларини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги низомнинг (рўйхат рақами 3271) 15 ва 16-бандлари қўлланилади.
15-бандга кўра, чет тили ва STEAM фанлари бўйича халқаро сертификатларга эга бўлган ўқитувчилар, жумладан TESOL Level 5, CEFR B2, IELTS 6 ва ундан юқори даражадаги сертификатлар ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан белгиланадиган бошқа сертификатлар, 3-поғонада қайд этилган.
16-бандга мувофиқ, дарс тақсимотида устувор кетма-кетлик инобатга олинади, яъни миллий ёки халқаро сертификатга эга ўқитувчилар бошқа ўқитувчиларга нисбатан кўпроқ дарс олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
#Таълим телеканали #Мақола #Кутубхона #Имтиёз #Сертификат