Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Президент фармонига кўра, 2025/2026-ўқув йилидан олий таълим ташкилотларида муқобил таълимнинг кредит-модуль тизимига асосланган мақбуллаштирилган кундузги таълим шакли (part-time education) бўйича ўқитиш йўлга қўйилиши белгиланган.
Фармон билан тасдиқланган йўл харитасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига олий таълим ташкилотларида мақбуллаштирилган кундузги таълим шакли бўйича кадрлар тайёрлаш тартибини ишлаб чиқиш вазифаси юкланган.
Унга кўра 2025 йил июнь-август ойларида илғор хорижий тажрибалар асосида мақбуллаштирилган кундузги таълим шаклида кадрлар тайёрлаш тартиби бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифаси белгиланган
#Мақола