Мақолалар 26/05/2025 Нодавлат олийгоҳ талабалари учун ҳам стипендиялар берилишидан хабарингиз борми?

Ҳукумат қарори (2023.02.05. №181) билан Давлат ОТМларининг қўшма таълим дастурлари асосида таҳсил олаётган ҳамда республикада фаолият юритаётган хорижий ОТМларининг филиаллари ва нодавлат ОТМларининг бакалавриат босқичи талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ва номли давлат стипендияларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган.

Унга кўра:

Олийгоҳлар – ҳар йили 15 октябрга қадар жорий ўқув йили учун стипендия олувчи талабалар сони ҳамда уларга тўланадиган стипендия миқдорини ҳисоблайди ва бюджетдан зарур маблағлар ажратилиши юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига сўровнома киритади;

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги – ҳар йили 1 ноябрга қадар ташкилот томонидан тақдим этилган сўровномаларга асосан жорий ўқув йили учун стипендия тўловларига сарфланадиган маблағларни тўлиқ ҳажмда уларнинг ҳисобварағига ўтказиб беради.

Маълумот учун, ОТМларнинг бакалавриат босқичи талабалари учун Президент стипендиялари давлат, нодавлат ва хорижий ОТМларнинг, шу жумладан, қўшма таълим дастурларида бутун ўқиши давомида фақат аъло баҳоларга ўқиётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган охирги курс талабаларига тайинланади ва тўланади.

Президент стипендиялари ҳар бир олий таълим муассасасининг бакалавриат босқичидаги бир нафар битирувчи курс талабасига тайинланади ва тўланади.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг