Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2025 йилдаги “Олий таълим тизимида дуал таълимни ташкил этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги №14 қарорига кўра, 2025-2026-ўқув йилидан бошлаб олий таълим тизимида дуал таълим жорий этилади.
Унга кўра, 2025-2026-ўқув йилидан бошлаб:
- олий таълим тизимида босқичма-босқич дуал таълим асосида ўқитиш йўлга қўйилиб, “Касб эгаси” дуал таълим тизимини ташкил этилади;
- “Касб эгаси” дуал таълим тизими биринчи босқичда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг 3 ва 4-курс талабалари учун жорий қилинади;
- талабаларнинг амалий машғулотлари корхоналар билан ҳамкорликда ўтказилиб, ушбу жараён олий таълим ташкилоти ҳамда амалиёт раҳбари томонидан мувофиқлаштирилади;
- дуал таълим асосида талабаларнинг корхоналарда фаолият юритган даври учун иш ҳақининг 2 миллион сўмгача бўлган қисми Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
#Таълим телеканали
#Янгиликлар