Танловлар 19/02/2025 “Ижтимоий тараққиёт учун” тадқиқот ишлари танлови

   Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институти ҳамкорлигида олий таълим муассасалари бакалавриат ва магистратура босқичининг битирувчи талабалари учун танлов эълон қилинди.

   Танлов доирасида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги 12 та мавзу бўйича битирув малакавий ишлар ва магистрлик диссертациялари қабул қилинади.

Танлов босқичлари:

  • 1-босқич: Танлов комиссияси томонидан тақдим этилган тадқиқотлар орасидан 10 та энг яхши иш танлаб олинади.
  • 2-босқич: Танлаб олинган иштирокчилар ўз ишлари бўйича тақдимот ўтказади. Баҳолаш натижаларига кўра уч нафар ғолиб аниқланади.

Ҳужжатларни топшириш тартиби:

  • Тадқиқот иши ва зарурий ҳужжатлар 15 майга қадар Ижтимоий ҳимояни ривожлантириш институтининг электрон почта манзилига (ihri@ihma.uz) юборилиши лозим;
  • Хат мавзусига “Ижтимоий тараққиёт учун” деб ёзиш талаб этилади;
  • Ҳужжатлар қабул қилингани ҳақида жавоб хати юборилади.

Талаб этиладиган ҳужжатлар:

  • Талабалик гувоҳномаси ёки бошқа тасдиқловчи ҳужжат;
  • Тўлиқ тадқиқот (БМИ ёки диссертация) қўлёзмаси;
  • Тадқиқот (БМИ ёки диссертация) аннотацияси.

Мукофотлар:

  • 1-ўрин: Ноутбук
  • 2-ўрин: Плауд
  • 3-ўрин: Планшет

   Бундан ташқари, ғолиблар Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг таркибига кирувчи ташкилотларда амалиёт ўташ имкониятига эга бўладилар.

Танловда иштирок этиш шартлари ҳақида батафсил маълумот веб-сайтда...

#Таълим телеканали  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг