Янгиликлар 28/03/2025 Асосий фан олимпиадаси ҳақида 5 та факт

➖ Кеча Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ташкил этилган Асосий фан олимпиадасининг Республика босқичи якунланди.

⚡️ Мазкур олимпиадада юртимиз бўйлаб 1 ярим миллиондан ортиқ ўқувчилар иштирок этишди. 

📈Фанлар кесимида энг кўп совринли ўринларни пойтахтлик ёшлар эгаллашди (совринли ўринлар сони — 12 та).

🔰Олимпиадада ўғил болалар қизлардан юқорироқ натижа кўрсатишди. Жами ғолиб ўғил бола ўқувчилар сони 33 нафар, қиз бола ўқувчилар сони эса 30 нафарни ташкил этмоқда.

📍 Жорий йилда Асосий фан олимпиадасининг Республика босқичига фанлар тақсимотига кўра 6 та ҳудуд мезбонлик қилди.

❗️Олимпиада натижаларига кўра ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ўзи ғолиб бўлган фандан ОТМга кириш имтиҳонларида максимал балга эга бўлади.  

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг