Олийгоҳлар Дарсликлар Олийгоҳ танлаш боти
Ўзбек ▾
O'zbekЎзбекРусскийIngliz tili
Янгиликлар

Давлат  грантида  ўқиган талабалар синовсиз ишга кириши мумкин

Давлат  грантида  ўқиган талабалар синовсиз ишга кириши мумкин

Эндиликда олий таълим муассасаларини давлат гранти асосида тамомлаган талабалар, дастлабки синов муддатисиз  ишга кира олади. Ушбу норма Меҳнат кодексининг янги таҳририда 129-моддасида назарда тутилган.

Бироқ, бу имтиёз фақат давлат гранти асосида ОТМни тугатган талабаларга эгаллаган мутахассисликлари бўйича биринчи маротаба ишга кираётганларидагина амал қилади. 

Яъни агар давлат гранти битирувчиси биринчи марта дастлабки синов муддатисиз ишга олинса ва у ишдан бўшаб, бошқа ишга кирмоқчи бўлса, унга нисбатан бу имтиёз амал қилмайди.

Улашиш: Telegram Facebook
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлингБизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг Обуна бўлинг

Мавзуга оид