Мақолалар 20/11/2024 Ўқитувчиларнинг санаторий ва дам олиш уйларига йўлланма олиш тартиби қандай?

Ходим санаторийга йўлланма олиш учун иш жойида тузилган касаба уюшмаси қўмитасига мурожаат қилади.

Касаба уюшмаси тузилмаган ташкилот ходимлари санаторий йўлланмаси олиш учун иш берувчининг ишончномасига асосан ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаларига мурожаат қилади.

Касаба уюшмаси қўмитаси ходимга тизимдаги санаторийлар ва дам олиш уйлари тўғрисида маълумот беради

Ходим ўзига маъқул келган санаторийни танлаб, санаторийга йўлланма ажратиш бўйича ариза топширади.

Касаба уюшмаси қўмитаси ходимнинг аризасини қабул қилиб, санаторийга йўлланма олиш учун мурожаатларни рўйхатга олиш китобига (13 форма) киритиб, навбат олади.

Касаба уюшмаси қўмитаси ходимга имтиёзли йўлланма олиш учун ҳисобидаги маблағдан келиб чиққан ҳолда юқори турувчи касаба уюшмалари ташкилотлари туман (шаҳар) кенгашларига буюртма беради.

Касаба уюшмалари ташкилотлари туман (шаҳар) кенгашлари буюртмани қабул қилади ва сўралган санаторийга йўлланмани ташкилот касаба уюшмаси қўмитаси ишончномасига асосан ажради.

Ходим касаба уюшмаси қўмитасидан йўлланма олиши учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

  • ариза;
  • тиббий маълумотнома;
  • паспорт нусхаси;
  • меҳнат дафтарчаси нусхаси;
  • меҳнат таътили берилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;

йўлланма қиймати тўлиқ ёки қисман тўлангани (йўлланма нархининг 45фоизи) тўғрисидаги тўлов қоғози (квитанция).

Ходим санаторий йўлланмаси ҳамда тиббиёт муассасасидан санаторийга тақдим этиш учун санаторий-курорт картасини олиб, санаторийга йўлланмада белгиланган кунда ташриф буюради.

#Таълим телеканали   #Мақола   #Кутубхона  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг