Репостлар 17/02/2025 ОТМда ўқиётган ходимга иш ҳақи сақланган ҳолда ўқув таътиллари бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди

   Меҳнат кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Янги таҳрирга кўра,  385-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда ўзгартирилиши белгиланди:

   Олий, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиётган ходимларга ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда лаборатория-имтиҳон сессияларида иштирок этган давр учун ўқув таътиллари:

➖ биринчи ва иккинчи курсларда кечки таълим шаклида ўқиётганлар учун олий таълим ташкилотларида – камида йигирма календарь кун, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида – камида ўн календарь кун, олий, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида сиртқи таълим шакли бўйича эса – камида ўттиз календарь кун;

➖  учинчи ва ундан юқори курсларда кечки таълим шаклида ўқиётганлар учун олий таълим ташкилотларида – камида етти календарь кун, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида – камида йигирма календарь кун, олий, ўрта профессионал ва ўрта махсус профессионал таълим ташкилотларида сиртқи таълим шакли бўйича эса – камида қирқ календарь кун муддатга ҳақ тўланади.

Манба: https://t.me/uztdi/9347

#Таълим телеканали   #Тартиб қоида  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг