56-Халқаро Кимё олимпиадаси олтин медали соҳиби,
Тошкент шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 10-синф ўқувчиси Далер Раҳимов — 187,5 млн. сўм билан;
65-Халқаро Математика олимпиадаси кумуш медаль соҳиблари:
— Тошкент шаҳридаги Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси Элбек Зоҳиджонов, Қарши шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактабнинг 9-синф ўқувчиси Тўлқин Жайлововларнинг ҳар бири — 112,5 млн. сўм билан;
56-Халқаро Кимё олимпиадаси кумуш медаль соҳиблари:
— Тошкент шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси Ахрорбек Баходиров, Навоий шаҳридаги 11-сон айрим фанлар чуқур ўргатиладиган ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси Саида Абдуллаеваларнинг ҳар бири — 112,5 млн. сўм билан;
65-Халқаро Математика олимпиадаси бронза медали соҳиблари:
— Қашқадарё вилояти, Китоб туманидаги 96-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Мадина Суюнова, Тошкент шаҳридаги Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 10-синф ўқувчиси Озодбек Ахтамов ҳамда шу мактабнинг 9-синф ўқувчиси Расулбек Ғаффоровларнинг ҳар бири — 75 млн. сўм билан;
54-Халқаро Физика олимпиадаси бронза медали соҳиби,
Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳридаги Президент мактаби 10-синф ўқувчиси Жавоҳир Садуллаев — 75 млн. сўм билан;
56-Халқаро Кимё олимпиадаси бронза медали соҳиби,
Тошкент шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 10-синф ўқувчиси Миржахон Мухаммадов — 75 млн. сўм билан;
36-Халқаро Информатика олимпиадаси бронза медали соҳиби,
Навоий шаҳридаги 1-сон ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси Мардонбек Ҳазратов — 75 млн. сўм билан тақдирланди.