Мақолалар 24/12/2024 Педагогларга таълим муассасасида нималар тақиқланади?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023 йил 31 августдаги "Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одоб-ахлоқ қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги 282-сонли буйруғида мазкур меъёрлар белгиланган.

Шунга кўра, педагогларга таълим муассасасида қуйидагилар тақиқланади:

  • жамоа аъзолари ва бошқаларнинг шахсиятини, қадр-қимматини камситиш, руҳий, жисмоний ва бошқа зўравонлик кўрсатиш; 
  • ўқувчиларни дарс машғулотларидан сабабсиз чиқариб юбориш ёки киритмаслик; 
  • "Чиқиш" қўнғироғи чалингандан кейин ўқувчиларни сабабсиз синф хонасида ушлаб туриш; 
  • таълим муассасасига спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда келиш; 
  • таълим муассасасининг ҳудуди ва биносида спиртли ичимликлар ҳамда тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш; 
  • муассаса ҳудуди ва биносида ўқувчиларнинг таълим-тарбиясига алоқаси бўлмаган турли хил тадбирларни ташкил этиш; 
  • таълим муассасаларида ўтказиладиган барча тадбирлар ва уларга тайёргарлик ишларини дарс машғулотлари вақтида ўтказиш.
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг