Мақолалар 28/11/2024 Дарс соати кам ўқитувчилар диққатига...

Дарс соати кам ўқитувчига, кун бўйи мактабда бўласан деб талаб қўйиш тўғрими?

Барча педагог ходимлар учун ҳафталик иш соати 36 соатдан ошмайди, бунда қонун чиқарувчи 1 ставка учун мазкур меёрни белгилайди.

Бунда Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик мутахассисликлари бўйича намунавий йиллик иш режасини шакллантириш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага (рўйхат рақами 3058) 4-бандига асосан умумий ўрта таълим муассасаси педагог ходимининг йиллик иш юкламаси қуйидагича ҳисоблаб чиқилади:

  • 1-4-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 1 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни: 18х1=18+18=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат;
  • 5-11-синфлар учун белгиланган бир ставка миқдоридаги иш юкламаси ҳафталик ҳажмини 0,8 коэффициентга кўпайтириш орқали, яъни: 20х0,8=16+20=36х4,3(ҳафта)=154,8х43 (ҳафта)=1548 соат. 

Таъкидлаш керакки, юқоридаги меёр фақат тўлиқ ставкада ишлайдиган ходимлар учун тааллуқли.

Шунга кўра сизнинг дарсингиз 7 соатни ташкил этса, сиз кун бўйи мактабда бўлишингиз талаб этилмайди. Бунда сизнинг юкламангиз ҳафтасига 12.6 соатни ташкил этади. 
Шундай экан сиз бир ҳафтада 12.6 соат мактабда бўлишингиз керак.

Ундан ортиқ вақтда сиздан мактабда бўлишни талаб қилиш ноқонуний.

#Мақола   #Кутубхона   #Тартиб қоида  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг