Мақолалар 05/07/2025 “Перевод” қилиш тартиби бўйича кенгроқ тушунтириш

Қуйидаги тушунтиришларнинг асоси: 2022 йил 15 июнда имзоланган ПҚ-279-сон Президент қарори.

Бир  давлат ОТМдан бошқа давлат ОТМга ўқишни кўчириш

Бундай ҳолда фақат 2 та вазиятда рухсат берилади:

1) талаба оила қурса ва турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги ОТМга кўчмоқчи бўлса;

2) давлат хизматчиси иш юзасидан бошқа ҳудудга кўчса ва турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзандининг ўқишини ўша ҳудудга кўчирмоқчи бўлса (ишга кирган вазирлик хати асосида).

❌Бошқа ҳолда “ички перевод”га рухсат йўқ. Бошқа ҳудудга ҳам, ўз ҳудудидаги бошқа ОТМга ҳам.

2️⃣Хориждан ўқишни кўчириш

Бунда ўтган йилги тартиб сақланиб қолган:

1) мос ва турдош йўналишга тест ёки ижодий имтиҳон топширади ҳамда ўтиш балини тўплаш талаб этилади.

2) ўтиш балини тўплай олмаса, супер-контракт шартлари асосида ўқишини кўчиришга рухсат берилади;

3) хориждан мос ва турдош бўлмаган йўналишга ўқишни кўчиришга рухсат берилмайди.

❕Тест ўтгач, ҳар бир талабанинг ҳужжати қайта текширилади. Кимдир “хорижда ўқияпти” деган сохта ҳужжат тайёрлаган бўлса, натижалар бекор қилинади ва прокуратурага сохта ҳужжат тайёрлаш факти юзасидан мурожаат этилади.

🚩Ўзбекистондаги хорижий ва нодавлат ОТМлардан ўқишни кўчириш

Бунда ҳам ўтган йилги тартиб сақланиб қолган:

1) мос ва турдош йўналишга тест ёки ижодий имтиҳон топширади ҳамда ўтиш балини тўплаш талаб этилади.

2) ўтиш балини тўплай олмаса, супер-контракт шартлари асосида ўқишини кўчиришга рухсат берилади;

3) мос ва турдош бўлмаган йўналиш учун эса бир марталик “супер-контракт” тўлаб кўчириши мумкин.

🚩Давлат ОТМдан нодавлат ОТМга ўқишни кўчириш

Буни давлат назорат қилмайди, бунинг тартибини нодавлат ОТМларнинг ўзи мустақил белгилайди. Нодавлат ОТМга ўқишни кўчириш мумкин ёки мумкин эмаслигини ўша ОТМнинг ўзидан аниқлаштиринг.

🚩Нодавлат ОТМдан нодавлат ОТМга ўқишни кўчириш

Буни ҳам давлат назорат қилмайди, тартибини кўчирмоқчи бўлинаётган нодавлат ОТМдан аниқлаштириш керак.

🚩Хориждан нодавлат ОТМга ўқишни кўчириш

Буни ҳам давлат назорат қилмайди, тартибини кўчирмоқчи бўлинаётган нодавлат ОТМдан аниқлаштириш керак.

7️⃣Бир давлат ОТМ ичида бир йўналиш ёки факультетдан бошқа йўналиш ёки факультетга ўқишни кўчириш

Ушбу масала ОТМ ректори томонидан ҳал қилинади, ариза ҳам ректор номига ёзилади (transfer.edu.uz ёки my.uzbmb.uz сайти орқали эмас). Бунда кўчирилаётган йўналишнинг мос ва турдошлиги, кўчирилиш сабаби, ОТМ имкониятлари ва бошқа факторлар инобатга олиниши мумкин.

🚩Бир ОТМ ва ҳатто бир йўналиш доирасида таълим шаклини ёки тилни ўзгартириш

Ушбу масала ҳам ОТМ маъмурияти томонидан ҳал қилинади. Бунда ҳам кўчириш мақсади, ОТМнинг имконияти (масалан, аудитория сиғими, профессор-ўқитувчилари сони ва ҳк) ва бошқа факторларга қаралиши мумкин.

***

Аризалар қуйидагича қабул қилинади:

➡️transfer.edu.uz — республиканинг бир ОТМдан бошқа ОТМга ёки бир ОТМ доирасида;

➡️my.uzbmb.uz — хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан давлат ОТМларига;

➡️ректор номига ёзма ёки ОТМда мавжуд электрон тизим орқали — бир давлат ОТМ ичида йўналиш, факультет, таълим шакли ёки тилини кўчириш.

☝️Аризалар 15 июлдан 5 августгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Керакли ҳужжатлар:

◾️ ариза (онлайн тарзда);

◾️ транскрипт ёки рейтинг дафтарчаси (ЖПЕГ ёки Пдф шакли);

◾️ академик маълумотнома (ўқишни тикловчилар учун).

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг