Янгиликлар 05/07/2025 Президент мактабларига кириш имтиҳонларининг биринчи босқичи 6 июль куни бўлиб ўтади

Имтиҳон вақти ва манзили ҳақидаги маълумот талабгор томонидан my.gov.uz ёки ariza.piima.uz сайтларига киритилган телефон рақамларига смс-хабарнома орқали маълум қилинади.

Кириш имтиҳонларининг биринчи босқичида математика фанидан 30 та топшириқ (тест шаклида) бўлади.

⏰ Талабгорларга топшириқларни бажариш учун 60 дақиқа вақт берилади.

❌ Топшириқларни бажариш учун белгиланган вақтдан (60 дақиқа) ташқари, жавоблар варағига белгилаш учун қўшимча вақт берилмайди.

📍 Маълумот учун, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг имтиҳонлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади. Қолган ҳудудларнинг имтиҳонлари ўз ҳудудларида ўтказилади.

Кириш имтиҳонлари иккинчи босқичининг санаси ва вақти ҳақида қўшимча маълумот берилади.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг