Репостлар 16/01/2025 Сиёсат соҳаси бўйича мутахассислар учун Италияда харажатлари қопланадиган резидентлик дастури — Policy Leader Fellowship

Умумий маълумотлар

European University Institute (EUI) томонидан сиёсат соҳаси бўйича мутахассислар учун Италияда харажатлари қопланадиган резидентлик дастури — Policy Leader Fellowship тақдим этилади. Florence School of Transnational Governance дастур учун тахминан 20-25 та грант ажратиши режалаштирилган.

Грант беш ёки ўн ойлик муддат учун таклиф этилади:

  • Беш ойлик: 2025 йил сентябрдан 2026 йил январгача ёки 2026 йил февралдан 2026 йил июнгача;
  • Ўн ойлик: 2025 йил сентябрдан 2026 йил июнгача.

Резидентлик дастури Италиянинг Флоренсия шаҳрида ўтказилади.

Маълумот учун: Policy Leader Fellowship (PLF) – Флоренсия Трансмиллий Бошқарув Мактабида (STG) ўтказиладиган резидентлик дастури бўлиб, сиёсат соҳасида ўз карерасининг ўрта босқичидаги мутахассислар учун мўлжалланган. Ушбу ноёб дастур Европадаги энг машҳур илмий муассасалардан бирида жойлашган ва иштирокчиларга Европа Иттифоқи сиёсатини ишлаб чиқиш жараёнлари ҳақида ички маълумотлар берилади.

Дастур бутун дунё бўйлаб сиёсатни ишлаб чиқишда турли амалий тажрибага эга бўлган шахсларни жалб қилиш мақсади ташкил этилган ва академик тайёргарликни талаб қилмайди. STG ва EUI профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчилари ҳамжамиятига тўғридан-тўғри кириш имкониятидан ташқари, қатнашчилар бир-биридан соҳа бўйича билим ўрганадилар ва доимий профессионал ва шахсий алоқаларни ўрнатадилар.

Дастур ҳақида батафсил ушбу ҳавола орқали маълумот олиш мумкин.

Мақбуллик шартлари

  • Сиёсат соҳасида камида 10 йиллик профессионал тажрибага эга мутахассислар қатнашиши мумкин;
  • Камида бакалавр (ёки унга эквивалент) даражасига эга бўлиш талаб қилинади (ПҳД даражаси талаб қилинмайди);
  • Инглиз тилини C1 даражада билиш лозим. Қуйидаги тил билиш сертификатлари тақдим этилиши мумкин:

ТОЭФЛ;

IELTS;

CAE;

TOEIC;

BEC.

  • Иштирокчилар дастур давомида Флоренсия ҳудудида яшашлари керак. Чунки дастурни онлайн тарзда амалга ошириш мумкин эмас;
  • Номзод очиқ фикрли, қизиқувчан, ғайратли ва иш режасида тақдим этилган тадбирларни мустақил равишда бажаришга қодир бўлиши керак.

Баҳолаш мезонлари:

  • Эришилган ютуқлар;
  • Номзоднинг йўналиши;
  • Иш режаси. Ариза берувчилар иш режасининг мазмуни, шунингдек, унинг амалга оширилиши, трансмиллий сиёсат доирасида қўлланилиши ва потенциал таъсири бўйича баҳоланади.
  • Дастурда қатнашишдан мақсади ва амалга оширмоқчи бўлган режалари.

Эслатма: Аризанинг бир қисми сифатида инглиз тили сертификати сўралмайди, лекин муваффақиятли номзодлар инглиз тилида ўтказиладиган суҳбатга таклиф қилинади ва рўйхатдан ўтиш тўғрисида сертификат/тасдиқловчи ҳужжат тақдим этишлари сўралади.

Фойдали томонлари

  • Ойига 2,500 евро миқдорида пул берилади;
  • Бориш ва қайтиш учун сафар харажатлари қопланади (максимал 1,200 евро):
  • Эконом-классдаги авиачипта;
  • Темирйўл ёки автомобиль орқали.
  • Оилавий нафақалар учун пул ажратилади (агар мавжуд бўлса).

Муҳим: Талабгор бошқа грант ёки даромад манбаига эга бўлса, барча маълумотларни ошкор қилиши керак. Шунда грант миқдори қўшимча даромад миқдорига қараб (тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар ишлаб чиқарилгандан кейин) пастроқ ставкада (ойига камида €1,750) белгиланади.

Ҳужжат топшириш

Дастурда қатнашишни истаганлар ушбу ҳавола орқали ариза топширишлари мумкин.

Талаб қилинадиган ҳужжатлар:

  • CV (максимал 3 саҳифа);
  • Қисқача таржимаи ҳол (максимал 250 та сўз). У танлов жараёни учун номзод профилининг қисқача кўриниши бўлиб хизмат қилади ва агар ариза берувчи дастурга қабул қилинган бўлса, алоқа мақсадларида ҳам фойдаланилади;
  • Иккита тавсиянома (тавсиянома топшириш учун охирги муддат 2025 йил 31 январь соат 18:00);
  • Олий маълумот тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси;
  • Мотиватсион хат (максимал 1000 сўз) иштирокчининг ариза беришдан асосий сабаблари, дастур давомида амалга оширилиши керак бўлган мақсадлари, муайян трансмиллий сиёсат масалаларига қизиқиши ва келажакдаги профессионал интилишлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олиши керак;
  • Иш режаси (максимал 2500 та сўз);
  • Ихтиёрий иш намуналари (максимал 2 та намуна).

Ариза топширишдан олдин ушбу ҳаволани диққат билан ўқиб чиқиш, тўғри ҳужжатлар ва маълумотлар тақдим этилганига ишонч ҳосил қилиш керак.

  • Дастурга ҳужжат топшириш учун охирги муддат: 24 январь, 2025 йил;

Кимлар учун

Олий маълумотли (бакалавр), Магистр талабаси, Олий маълумотли (магистр), PhD талабаси , Фалсафа фанлари доктори

Дастур тили

Инглиз тили

Ёш чегараси

Чегараланмаган

IELTS талаби

минимум 7

Манба: https://t.me/grantgouz/7424

 

#Таълим телеканали   #Талаба   #Четда таҳсил олиш  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг