Қонунчиликка кўра, исталган оилада фарзанд туғилганда бир марталик нафақа пули берилади. Бу халқ тилида “суюнчи пули” дейилади.
Ушбу “суюнчи пули” ота-она нима иш қилишидан қатъи назар барча фуқароларга берилади, хоҳ давлат ишида, хоҳ хусусий секторда ишласин, хоҳ ишсиз бўлсин, хоҳ талаба бўлсин, фарқи йўқ. Ҳамма олади.
Маълумот учун: “суюнчи пули” суммаси меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизи деб белгиланган. Яъни ҳозирги кунда 738 минг 150 сўмни ташкил этади.
Бир неча йиллар олдин ушбу “суюнчи пули”ни ишлаётганлар иш жойидан, ўқиётганлар ўқиш жойидан, ишсизлар эса Нафақа жамғармасидан олар эди. Аммо бу тизим ўзгариб кетганига 4 йил бўлди.
Бугунги кунда бола туғилганда “суюнчи пули” олиш учун ҳеч қаёққа мурожаат қилиш шарт эмас. Кимгадир ариза бериш ҳам, қаёққадир бориб учрашиш ҳам шарт эмас. Барчаси автоматлашган.
Бола туғилганда автоматлашган тизимнинг ўзи ЖШШИР рақам беради, туғилганлик гувоҳномасини расмийлаштириш учун ариза юборади, боғчага навбатга қўяди, поликлиникага рўйхатга киритади. Худди шундай “суюнчи пули” ҳам ота-онадан бирининг пластик картасига автомат тушади. Яна қайтараман, бунинг учун ҳеч қаёққа бориш ёки ариза бериш шарт эмас.
Хулоса: бола туғилганда ректор номига ариза берсак, пул оларканмиз, деган хабарлар эски. Ҳозир бунақа тизим йўқ.
Манба: https://t.me/OTM_Minbari/50790
#Таълим телеканали #Тартиб қоида