Янгиликлар 12/02/2025 Олима аёллар форуми бўлиб ўтди

"Бугун Ўзбекистон олима аёллари форумида Халқаро илм-фан соҳасидаги аёллар кунини нишонлаяпмиз. Мамлакатимизда илм-фан соҳасида хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш устувор аҳамиятга эга эканидан фахрланаман.

   Рақамларнинг ўзи айтиб турибди: Ўзбекистонда олимларнинг 48 фоизи аёллар! Уларнинг изланишлари, кашфиётлари ва фидойилиги илҳом бахш этади ва илм-фан уларга, улар эса илм-фанга кераклигини кўрсатади.

   Биз халқаро ҳамжамият билан илм-фан тинчлик ва фаровонликка хизмат қиладиган келажакни бунёд этиш йўлида биргаликда ҳаракат қиламиз!" - деб ёзади Саида Мирзиёева 11 февраль куни ўз телеграм каналида.

#Таълим телеканали   #Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг