Янгиликлар 11/02/2025 11 февраль "Халқаро илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар куни"

   Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 2015 йил 22 декабрдаги 70-сессиясида 11 февраль – “Илм-фан соҳасидаги аёллар ва қизлар халқаро куни” сифатида расман эълон қилинган бўлиб, 2016 йилдан бошлаб мазкур сана дунёнинг кўплаб давлатларида кенг нишонланиб келмоқда.

   Бугунги кунда юртимизда олий, ўрта махсус ва касбий таълим тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг қарийб 48 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Улар орасида 737 нафар фан доктори, 4 652 нафар фан номзоди ёки фалсафа доктори (ПҳД) мавжуд. Шунингдек, илмий унвонларга эга аёллар сони 3 770 нафарни ташкил этади.

   Олий таълим муассасаларида раҳбарлик лавозимларида ҳам хотин-қизлар муносиб ўрин эгаллаган. Хусусан, 7 нафар аёл ректор, 45 нафар проректор, 70 нафардан зиёд хотин-қизлар факультет декани сифатида фаолият юритмоқда. Шу билан бирга, мамлакатимизда 13 214 нафар хотин-қиз олий таълимдан кейинги таълим босқичида таҳсил олмоқда. Бу эса умумий изланувчилар сонининг 50 фоизини ташкил этади.

   Хотин-қизларнинг изланишлари, кашфиётлари ва инновациялари инсоният тараққиёти учун беқиёс аҳамият касб этмоқда.

   Таълим телеканали жамоаси аёл тадқиқиотчиларни ушбу сана билан чин дилдан табриклайди! Янги ютуқлар, илмий муваффақиятлар ва кашфиётлар сизларнинг ҳамроҳингиз бўлишини тилаймиз. Илм-фан соҳасидаги меҳнатингиз ёш авлод учун намуна бўлиб, уларни янги марралар сари илҳомлантирсин!

 

#Таълим телеканали   #Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг