Умумий маълумотлар
Австралиянинг Монаш университети магистратура ва докторантура босқичида ўқимоқчи бўлган халқаро ва маҳаллий номзодлар учун Монаш Градуате Счоларшипни эълон қилади.
Грант Монаш университети талабаларининг яшаш ва ўқиш харажатларини қоплаб беради, шунингдек, халқаро талабалар шу билан бирга контракт харажатлари қопланадиган грантларни ҳам қўлга киритишлари мумкин бўлади.
Дастур умумий жамғармаси $35,013 ни ташкил этади. Дастурда қатнашиш учун номзодлар юқори академик кўрсаткичларга эга бўлишлари керак. Номзодлардан тил сертификати ҳам талаб қилинади.
Дастурга қабул жараёни 2025 йил 31 мартгача давом этади.
Мақбуллик шартлари
Дастурга ариза топшириш учун қуйидаги талаблар мавжуд:
Номзодлар юқори академик кўрсаткичларга эга бўлишлари лозим, чунки саралаш жараёнида шунга эътибор қаратилади;
Магистратура босқичига ҳужжат топшириш учун бакалавр босқичини, докторантура босқичига ҳужжат топшириш учун эса магистратура босқичини якунлаган бўлиш зарур;
Қатнашчилардан халқаро тил билиш сертификати талаб қилинади, тил талаблари номзод танлаган йўналиши ва босқичига қараб фарқ қилади;
Дастурга ариза топширгунга қадар номзод ўқиш учун йўналиш танлаб унга таклиф хати жўнатиши ва ўқишга қабул қилиниши керак;
Иштирокчиларнинг тадқиқот тажрибаси саралаш жараёнида устунлик беради.
Фойдали томонлари
Дастурнинг қуйидаги фойдали жиҳатлари мавжуд:
Талабаларга ҳар ой стипендия берилади;
Саралаб олинган номзодларга кўчиб келиб жойлашиш учун маблағ ажратилади;
Халқаро талабалар ушбу грант билан бирга контракт харажатлари қопланадиган грантларни ҳам қўлга киритишлари мумкин бўлади.
Ҳужжат топшириш
Дастурга халқаро талабалар ҳар йили 2 марта ариза торшириши мумкин:
1-роунд: қабул охирги муддати 31 мартгача;
2-роунд: қабул охирги муддати 31 августгача.
Айни райтда 2-роунд учун (31 августгача) ҳужжатлар қабули давом этмоқда.
Дастурга ҳужжат топшириш жараёни қуйидагича:
Дастурга ариза топширишдан олдин Монаш университетидан керакли йўналишни танлаб унга таклиф хати жўнатинг;
Таклиф хати қабул қилингандан сўнг ариза топшириш жараёнини бошланг;
Дастур сайтида рўйхатдан ўтинг ва профиль очинг;
Аризада сўралган маълумотларни киритинг ва қуйидаги ҳужжатларни юкланг:
-Тадқиқот лойиҳаси;
-Тил билиш сертификати;
-Номзоднинг қобилиятлари ҳақида маълумот;
-Номзод ютуқлари, мукофотлари ҳақида маълумот;
-Иш тажрибаси ва тадқиқот тажрибаси ҳақида маълумот;
-Мотиватсия хати;
-Номзоднинг нашрлари;
-Қўшимча ҳужжатлар (5 тагача);
-CV.
2025 йил 31 мартгача ариза топширинг.
Дастурга ариза топшириш жараёни ҳақида ушбу ҳавола орқали тўлиқ маълумот олиш мумкин.
Манба: https://t.me/grantgouz/7409
#Талаба #Грандлар