Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
Вазирлар Маҳкамасининг 59-сонли қарорида тегишли молия йилида олий таълим муассасаларида стипендия тўловлари учун режалаштирилган бюджет маблағларига нисбатан 10 фоиз ҳамда тўлов-контракт бўйича режалаштирилган тушумларнинг 2 фоиз миқдоридаги маблағлар ҳисобига Талабаларни рағбатлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) ташкил этиш белгиланган.
Бироқ, бизга келган маълумотларга кўра, кўплаб олий таълим муассасаларида бу рағбат пули берилмаётган ва ишлатилмаганлиги ҳақида мурожаатлар келмоқда. Йил тугашига ҳам 1 ойдан кўпроқ вақт қоляпти. Иқтидорли талабаларни ушбу жамғарма ҳисобидан рағбатлантириш лозим.
#Янгиликлар #Таълим телеканали #Имтиёз #Талаба