Ўқишни кўчириш жараёни, талабалар учун ўз таълим йўналишларини ёки ўқув муассасаларини алмаштириш имкониятини тақдим этади. Ушбу жараён, асосан, талабаларнинг ўз илмий ва касбий йўналишларида яхшироқ имкониятлар яратиш мақсадида амалга оширилади. Бироқ, ўқишни кўчиришда кўп ҳолатларда қизларга ажратилган имкониятлар алоҳида аҳамият касб этади. Хўш, йигитларгачи?
Қишки переводда қуйидагилар мумкин:
Қуйидагилар мумкин эмас:
"Қишки перевод" жараёнлари 2 та узрли сабабга кўра амалга оширилиши барчага маълум. Энди мана шу жараённинг йигитлар учун кўпчилик билмаган қизиқ томони ҳақида тўхталамиз.
Бошқа вилоятга уйланаётган йигитлар агарда ўша вилоятга доимий яшаш жойларини кўчирсалар бемалол ўша ҳудуддаги олийгоҳга перевод қилишлари мумкин.
Масалан, сиз Самарқанд вилоятидансиз, келин эса Тошкент шаҳридан. Сиз энди буткул Тошкентга, яъни келин яшайдиган ҳудудга кўчиб кетяпсиз. Демак, сиз энди узрли сабабга эгасиз ва ўқишингизни Тошкент шаҳридаги хоҳлаган давлат олийгоҳига кўчириш имконига эгасиз.
Эслатма: Сиз Самарқанд, келин эса Бухородан бўлиб, турмуш қургач, Тошкент шаҳри ёки бошқа учинчи вилоятга кўчиб борсангиз бу узрли сабабга кирмайди ва сиз учинчи ҳудудга ўқишингизни кўчира олмайсиз. Аҳамият берадиган жиҳати шундан иборат-ки, узрли сабаб бўлиши учун турмуш қурувчилардан бири (эр ёки хотин)нинг доимий яшаш ҳудудига кўчиб бориш талаб этилади.
Яна бир ҳолатда, яъни ота-онаси (ёки эри) давлат органлари ходими бўлиб, иш жойи ўзгарса – бунда талабанинг ота-онаси ёки турмуш ўртоғи давлат органида ишлаши сабабли, унинг иш жойи бошқа вилоятга кўчирилса талабанинг ҳам ўқишини ўша вилоятга мос ва турдош йўналишга таълим шаклини ўзгартириб кўчириш имконияти берилади.
Бироқ, бунда давлат органида ишлайдиган ота-онанинг фарзанди 18 ёшга тўлмаган бўлсагина рухсат берилади. Агарда у 18 ёшдан ошган бўлса ўқиётган таълим муассасасида таълим шаклини сиртқи ёки масофавийга ўзгартира олиши мумкин, холос, вилоятга кўчиришга рухсат йўқ. Турмуш ўртоқ масаласида эса ёш чегараси йўқ. Бу сабабга эга бўлган талабалар жинси танланмайди, яъни ўғил ёки қиз бола бўлса ҳам аҳамияти йўқ.
Бу вазиятда талабага қуйидаги ҳужжатлар керак бўлади:
"Қишки перевод" натижаларининг эълон қилиниш муддати қуйидагича:
"Олий таълим муассасалари талабалари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисида низом"нинг иловасига кўра, баҳорги семестр бўйича (халқ тилида қишки перевод) аризалар натижаси фуқарога 25 январдан 15 февралгача муддат оралиғида маълум қилинади. Демак, "қишки перевод" натижаси эълон қилинишининг сўнгги куни 15 февраль ҳисобланади.
Қишки перевод натижаларини қуйидагича билиб олиш мумкин:
Қишки перевод натижаларини билишда ҳам талабаларда кўплаб ноқулайликлар ва саволлар юзага келади. Одатда тавсия этилганлар рўйхати вазирлик томонидан эълон қилинмайди, фақат олийгоҳлар ўз расмий саҳифаларига жойлашлари мумкин (шунда ҳам барча эмас).
Севинч Толибжонова тайёрлади
#Таълим телеканали #Мақола