Кредит қандай ҳисобланади? Талабалар учун оддий тушунтириш
Олий таълим муассасаларида ўқишни кўчираётган талабалар учун фанлар фарқига тўланадиган кредит тўлови аниқ формула асосида ҳисобланади. Бу ҳисоб-китоб орқали ҳар бир талаба 1 кредит нархини ўзи ҳам аниқлай олади.
Ҳисоблаш формуласи қуйидагича:
📌 1 йиллик контракт нархи ÷ 1 йилдаги умумий кредит миқдори = 1 кредит нархи.
Мисол:
Айтайлик, биология йўналишининг 1 йиллик контракт суммаси 7 400 000 сўм, умумий йиллик кредит миқдори 60 та бўлса: 📎 7 400 000 ÷ 60 = 123 333 сўм.
Демак, 1 кредит нархи – 123 333 сўмни ташкил этади.
Нима учун бу муҳим?
Агар талаба бошқа йўналишдан ўқишни кўчирмоқчи бўлса, фанлар фарқига қараб қанча тўлаши кераклигини шу формулада ҳисоблай олади. Бу ўқув юртлари томонидан талаб қилинадиган қўшимча тўловни аниқлашга ёрдам беради.
#Мақола