Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг “Солиқ ва солиққа тортиш” кафедраси доценти Дилдора Абдусаттарова Times Higher Education (ТҲЕ) рейтингида 23-ўринни эгаллаган Мичиган университетида 2025-2027 йилларда олиб бориладиган илмий тадқиқотлар учун мўлжалланган 40 000 долларлик грантни қўлга киритди.
Мичиган университетининг Таълим факультети томонидан тақдим этилган мазкур грант билан тақдирланган тадқиқотчилар илмий ва амалий тажрибалар асосида илғор илмий лойиҳаларда иштирок этиш имкониятига эга бўладилар. Бу грант ТДИУ доценти Дилдора Абдусаттарова учун нафақат илмий ишланмаларини ривожлантиришга, балки глобал таълим ва тадқиқот ҳамкорликларида ўзининг малакасини яна-да оширишга катта имконият яратади.
– Мичиган университети, шубҳасиз, дунёнинг етакчи илмий муассасаларидан биридир ва у ердаги илмий тадқиқотлар билан яқиндан танишиш, улар билан ҳамкорлик қилиш мен учун катта имконият. Грант нафақат илмий ишланмаларимни ривожлантиришга ёрдам беради, балки янги методологияларни ўрганиш ва илғор илмий лойиҳаларда иштирок этишга замин яратади. Бошқа олимлар билан фикр алмашиш, тажриба орттириш ҳамда глобал илмий ҳамжамиятга қўшилиш имконини беради. Бу, ўз навбатида, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида таълим беришда ҳам, талабаларимга илғор билимлар беришда ҳам ўз таъсирини кўрсатади, – дейди Дилдора Абдусаттарова.
Таъкидлаш жоизки, ушбу натижа университетнинг глобал илмий майдонда академик даражасини янада юқорилашида муҳим аҳамият касб этади.
#Янгиликлар