Танловлар 15/02/2025 “Technovation Girls Uzbekistan 2025” старт олмоқда!

   Жорий йил 18 февраль, соат 14:00 – Рақамли технологиялар вазирлигида янги мавсум очилиш маросими бўлиб ўтади! Тадбир бир вақтнинг ўзида Андижон, Наманган, Нукус, Тошкент, Урганч ва Фарғона шаҳарларида ўтказилади. Тошкент шаҳридаги иштирокчиларни Рақамли технологиялар вазирлигида кутамиз.

Дастурда:

  • Танлов ва имкониятлар тақдимоти;
  • Аввалги иштирокчиларнинг муваффақият ҳикоялари;
  • Нетворкинг ва жамоалар шакллантириш.

Кимлар учун?

  • 8-18 ёшли қизлар – ИТ-стартап яратишни хоҳловчилар;
  • Менторлар – 19+ ёшли талабалар, ота-оналар, IT ва бизнес соҳаси мутахассислари.

Қатнашиш имкониятлари:

  • Дастурлаш ва бизнес-режалаштириш кўникмалари;
  • Ҳамфикрлар ва фойдали жамият;
  • Халқаро сертификат;
  • Финалда Кремний водийсига йўл!

   Дастур “Tech4Impact” ННТ томонидан Рақамли технологиялар вазирлиги, Рақамли таълимни ривожлантириш маркази ва “Yandex Uzbekistan” ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Тадбирда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш шарт: https://bit.ly/4gJyKQP

“Technovation Girls Uzbekistan 2025” танловига аризаларни қуйидаги ҳавола орқали юборинг: https://my.technovationchallenge.org/

#Таълим телеканали  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг