Қабул бошланиши
01/04/2025
Молиялаш тури
Стипендия
Давлат
Германия
Охирги муддат
15.07.2025
Кимлар учун
Олий маълумотли (бакалавр)
Дастур тили
Немис тили
Ёш чегараси
30 ёшгача
Соҳалар
Барча соҳалар
Умумий маълумотлар
Конрад-Аденауэр-Фонд (KAS) жамғармаси халқаро магистрантлар ва докторантларга Германия университетларда ўқиш ва илмий тадқиқотлар ўтказиш учун грант ажратади. Махсус постер билан бу ерда танишиш мумкин.
Иқтисодиёт, ижтимоий фанлар, тарих ва журналистика ёки шу соҳаларга алоқадор йўналишда ўқиш истагидаги барча халқаро талабалар ариза бериши мумкин. Дастур грант ғолибларига молиявий ва маънавий ёрдам, шахсий кўмак, юқори савиядаги семинар дастурлари ва бутун дунё бўйлаб KAS тармоғидан фойдаланиш имкониятини беради.
Бундан ташқари, дастур давомида дунёнинг 3000 та олими иштрокида 180 дан ортиқ қизиқарли семинарлар режалаштирилган.
Дастур билан батафсил бу ерда танишиш мумкин.
Мақбуллик шартлари
Бакалавр даражасига эга бўлиши/битираётган бўлиши ва ариза бериш вақтида 30 ёшдан ошмаган бўлиши;
Баҳолари ўртача кўрсаткичдан юқори бўлиши;
Немис тилини яхши билиш (Б2 даражаси);
Кўнгилли ишларда фаол бўлиш;
Германиядаги университетда камида уч семестрда ўқишни режалаштирган бўлиши;
Умумий таълим юзасидан етарлича билимга эга бўлиши ҳамда сиёсий масалаларда алоҳида қизиқиш билдириши;
Демократия ва инсон ҳуқуқлари борасида кенг қамровли билимга эга бўлиш;
Шижоаткор бўлиши ва инсонларни ҳаётдаги мақсадларига ишонтира олиши.
Қўшимча:
Фойдали томонлари
Магистрантлар учун ойига €992 стипендия; докторантлар учун ойига €1.400 стипендия берилади;
Германияда камида уч семестр давомида ўтказиладиган тадқиқотлар ҳам молиялаштирилади;
Тиббий суғурта учун ойига €120 берилади;
Уч ой давомида Германияда турмуш ўртоғи/аёли билан яшаса, ойига €450, агар фарзандлари билан бирга яшаса, улар учун алоҳида €194 оилавий нафақа берилади (бунинг учун фарзандининг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг немис тилидаги расмий таржимасини тақдим этиш ва давлат томонидан бериладиган болага нафақа бериш тўғрисидаги талабни бекор қилиш керак бўлади).
Ҳужжат топшириш
Ариза учун зарур ҳужжатлар:
Магистратура учун:
Тегишли аризани тўлдириш ва қуйидаги ҳужжатларни илова қилиш керак:
CV (Табулар форматда) ва иккита фото;
Мотивацион хат (ўқув мақсади, келажакдаги режалари акс этиши керак);
Диплом нусхасини инглиз ёки немис тилига таржима қилиш;
Немис тилини билиш қобилиятини тасдиқловчи ҳужжат (Б2);
Топшираётган университетидан қабул хати;
2 та академик тавсиянома. Ушбу хат номзоднинг илмий малакаси ва салоҳияти тўғрисида маълумот бериши керак (ёзилганига икки ойдан ошмаган бўлиши керак). Муаллиф университет профессори ёки докторлик даражасига эга бўлган ўқитувчи бўлиши лозим.
PhD учун:
Тегишли аризани тўлдириш ва қуйидаги ҳужжатларни илова қилиш керак:
Докторлик диссертациясининг батафсил тавсифи: ушбу тавсиф немис ёки инглиз тилида ёзилган бўлиши (5-10 бет; шрифт ҳажми 12; сатр оралиғи 1,5 оралиғида) ва бунда таклиф қилаётган лойиҳанинг асосий тадқиқот мавзуси, унинг илмий аҳамияти, номзоднинг назарий ёндашуви ва тадқиқот мавзусини танлаши сабаблари ёритилган бўлиши керак. Шунингдек, диссертация календарь режаси ва адабиётлар рўйхатини ёзиш керак;
Академик тавсиянома илмий раҳбар томонидан ёзилиши керак.
Қўшимча маълумотлар
Дастур камида 3 семестр давом этади.
Тез-тез бериладиган саволларга ушбу ҳаволадан жавоб топиш мумкин.
Ариза билан боғлиқ барча саволларни ушбу манзилга юбориш мумкин:
эмаил: auslaenderfoerderung@kas.de.
#Грандлар