📌 Билимни баҳолаш агентлигининг расмий сайтига 2025-2026-ўқув йилида олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синови ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотлар жойлаштирилди.
✅ Унда қуйидаги маълумотлар акс этган:
🔹 Тест синови ўтказиладиган ҳудуднинг расми;
🔹 Ҳудудга кириш жойлари;
🔹 Тест синови ўтказиладиган жой номи;
🔹 Тест синови ўтказиладиган жой манзили;
🔹 Бино рақами;
🔹 Тест синови ўтказиладиган гуруҳлар;
🔹 Жойларнинг google харитадаги жойлашуви (геолокатсияси).
Тест синовларини ўтказиладиган бинолар:
👉 https://uzbmb.uz/page/test_2025
Мазкур саҳифадан тегишли ҳудудни танлаб, ушбу ҳудуддаги тест синови ўтказиладиган бинолар бўйича маълумотлар билан танишишингиз мумкин. Шунингдек, "Абитуриент рухсатномаси"да берилган ҚР-код орқали бино жойлашган манзилни аниқлаш имкони мавжуд.
⚡️ Ҳурматли абитуриентлар! Тест синовларига кеч қолманг! Ўзингиз билан паспорт (ИД-карта) АСЛИНИ ва абитуриент рухсатномасини олишни унутманг (акс ҳолда тест синовига кира олмайсиз).
#Янгиликлар