Олийгоҳлар 19/01/2025 Тошкент давлат стоматология институти

   Бу маскан Ўзбекистон ва Марказий Осиёдаги бошланғич ва нуфузли тиббиёт университетларидан биридир.

   Олий таълим даргоҳининг тарихи унча узоқ эмас, чунки 2014 йил 22 июлда Ўзбекистон республикаси президенти Ислом Каримовнинг Тошкент давлат стоматология институтини ташкил этиш тўғрисидаги қарори қабул қилиниши. Қарорда стоматологияда етук, билимли ва жаҳон ишлаб чиқариш талабларига жавоб бера оладиган кадрлар тайёрлаш эди. Бу таълим даргоҳи Тошкент тиббиёт академияси негизида ташкил этилган ва Ўзбекистоннинг Андижон, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида Тошкент давлат стоматология институтининг филиаллари ташкил этилган. Тошкент давлат стоматология институтининг бошқарув ходимлари 35 кишидан иборат.

Ҳозирда институтда 186 та тадқиқотчи, 373 та профессор ўқитувчилар фаолият олиб боради.

Тошкент давлат стоматология институтида ҳозирда қуйидаги факультетлар мавжуд:

  • Стоматология факультети;
  • Даволаш иши факультети;
  • Халқаро таълим факультети;
  • Халқ табобати факультети;
  • Олий ҳамширалик иши факультети.

Институти ахборот-ресурс марказининг умумий статистикаси:

  • Умумий китоблар фонди – 1218 та;
  • Тиббиёт журналлари сони – 43 та;
  • Ўқув қўлланмалар сони – 207 та;
  • Бадиий китоблари сони – 440 та.

    Тошкент давлат стоматология институти қуйидаги ижтимоий тармоқларда фаол фаолият олиб боради.

    Ҳозирги кунда Тошкент Давлат стоматология институти дунёнинг турли давлатлари университетлари, институтлари, тиббиёт муассасалари ва хусусий фирмалари билан жами 110 дан ортиқ келишув ва меморандумларга эга.

    Мазкур университет юзасидан сизда савол ва таклифлар туғилган бўлса, қуйидаги манзилга ва рақамларга мурожаат қилишингиз мумкин:

  • Телефон: +998(71) 230-20-65
  • Электрон почта: info@tsdi.uz
  • Расмий сайт: www.tsdi.uz
  • Telegram: @tsdi_official
  • Манзил: Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Тараққиёт кўчаси, 103- уй, почта индекси: 100047

   Бизни кузатишда давом этинг Таълим телеканали таълимдаги энг сўнгги янгиликларни ҳар доим сиз билан бўлишишга тайёр!

Маъмура Тўраева тайёрлади

 

 

 

 

 

 

 

#Олийгоҳлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг