Янгиликлар 13/02/2025 Умрбод олий тоифали ўқитувчи бўлиш учун 15 йил давомида олий тоифани сақлаш керак

   Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сон қарори билан аттестация низомининг 1-боб 8-д бандига кўра, олий малака тоифасига (бош ўқитувчи лавозимига) эга бўлгандан сўнг олий малака тоифасини (бош ўқитувчи лавозимини) 15 йил давомида сақлаб келган ва узлуксиз иш стажига эга бўлган педагог кадрларга — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими) тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилиши белгиланган.

   Ундан ташқари, тоифасидан қатъи назар педагогик фаолияти бўйича 25 йил ва ундан кўп стажга эга бўлган ва ёшга доир пенсияга чиқиши учун 5 йилдан кўп бўлмаган вақт қолган педагог кадрларга уларнинг амалдаги малака тоифаси тўғридан-тўғри (аттестациядан ўтказилмасдан) берилади. Яъни улар кейинчалик навбатдаги мажбурий аттестацияга жалб этилмайди. Лекин исталган вақтда ўз ихтиёрларига кўра навбатдан ташқари топширишлари мумкин.

   Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 2 августгача стажига 15 йил тўлган ва 2 август кунида олий тоифага эга бўлган барчанинг олий тоифаси сақланиши ва олий тоифа билан иш ҳақи тўланиши ҳам белгиланган.

#Таълим телеканали   #Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг