Янгиликлар 10/12/2024 Университетларда жамоавий спорт мусобақалари ўтказилади

"Мактаб лигаси", "Талабалар лигаси", "Олий таълим кубоги" ва "Ректор кубоги" мусобақалари ўтказилади

"Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, 2025/2026 ўқув йилидан барча давлат университетларида волейбол, баскетбол, гандбол, регби, чим устида хоккей, сув полоси жамоавий спорт турлари бўйича, бошқа давлат олий таълим муассасаларида камида 3 та жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари ташкил этилади. 2025/2026 ўқув йилидан жамоавий спорт турлари бўйича қуйидаги спорт мусобақаларини ўтказиб бориш йўлга қўйилади:

 🔹"Мактаб лигаси";
 🔹"Талабалар лигаси" ва "Олий таълим кубоги";
 🔹"Ректор кубоги".


2025/2026 ўқув йилидан бошлаб мактаб спорт клубларида камида 2 та жамоавий спорт турларини ривожлантириш ҳамда 2 млн нафар ўқувчини қамраб олиш режалаштирилган. Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, давлат иштирокидаги тижорат банклари ва корхоналарда камида 3 та жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари ташкил қилинади. 

Бунда жамоавий спорт турлари бўйича идоравий ташкилотлар кесимида "Раҳбар кубоги", маҳаллий ҳокимликлар кесимида "Ҳоким кубоги" мусобақалари ўтказиб борилади.

Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг