Олийгоҳлар Дарсликлар Олийгоҳ танлаш боти
Ўзбек ▾
O'zbekЎзбекРусскийIngliz tili
Суҳбатлар

Вазир: мактабларда давомат ҳозир 50 фоизга ҳам етмаяпти

Вазир: мактабларда давомат ҳозир 50 фоизга ҳам етмаяпти

Фото: Daryo.uz

Таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов бугун мактабларда ўқувчилар давомати 50 фоизга ҳам етмаётганини айтди. Бу ҳақда у журналист билан суҳбатда гапирди.

Суҳбатда журналист дарсга келмаётган ўқувчилар билан ички ишлар ва миллий гвардия ходимлари шуғулланаётганига муносабатини сўради. Вазир ўзи Сирдарё вилоятида ишлаган даврида ҳар бир мактабдаги давомотни шахсан назорат қилганини ва ички ишлар органлари ходимлари ёрдамида кўрсаткични 80 фоизга етказганини эслатди. Унинг сўзларига кўра, давомотни ундан юқорига кўтариш имконо бўлмаган.

Вазирнинг айтишича, дарсдан қолаётган ўқувчиларнинг тахминан 10 фоизи бозор-ўчарда пул топишга чиқиб кетган. Яна тахминан шунча қисми эса бошқа шаҳарларга, масалан, Қорақўлдаги математика мактабига ёки пойтахтдаги ўқув марказларига, репетиторлардан дарс олгани кетган.

Ҳозирда Тошкентда синовдан ўтказилаётган рақамлаштирилган кузатув тизими ҳар бир мактаб ва ҳар бир синфда жорий этилмоқда. Вазирнинг маълум қилишича, бу тизим кейинчалик бутун республика бўйлаб жорий этилади.

Дарсликлардаги хатоликлар

Суҳбатда мактаб дарсликларидаги хатолар ҳам муҳокама қилинди. Вазир дарсликларда хатолар кўплигини тан олди, аммо дарслик мазмуни билан вазирликнинг ўзи бевосита шуғулланмаслигини айтди. Бу борада таклифлар Таълим маркази ва Илмий тадқиқотлар институтига юборилган.

Ректорлар лавозими масаласи

Олий таълим муассасаларининг 5 нафар ректори лавозимидан озод этилгани ҳақидаги хабарларга ҳам муносабат билдирилди. Вазирнинг таъкидлашича, ҳеч бир ректор ишдан олинмаган. 6-ноябрда бўлиб ўтган йиғилишда тўрт нафар ректорга қаттиқ огоҳлантириш берилган. Уларнинг лавозимида қолиш-қолмаслиги эса махсус тузилган ишчи гуруҳнинг хулосасига боғлиқ бўлади.

Манба: Daryo.uz

Улашиш: Telegram Facebook
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлингБизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг Обуна бўлинг