Мақолалар 27/04/2025 Йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатдаги дарсликлар учун қай тартибда тўлов қилинади?

Амалдаги қонунчиликка кўра, йўқолган ёки фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар учун ўқувчининг ота-онаси, шунингдек уларнинг ўрнини босувчи шахслар ёки ўқитувчилардан қуйидаги тартибда тўлов ундирилади:

–  дарслик ва ўқув методик қўлланмалар кўринишида;

Бирламчи ҳужжатларда (ҳисоб-фактурада, юк хатида) кўрсатилган қиймат миқдорида:

–  биринчи синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари учун – унинг бир баравари миқдорида;

–  2 – 4-синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари учун – унинг икки баравари миқдорида;

–  5 – 11 синф ўқувчиларининг ҳар бир дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари учун – унинг тўрт баравари миқдорда.

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг