Янгиликлар 11/05/2025 Таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 8,1 трлн сўмга етди — статистика

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-март ойларида таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 8,1 трлн сўмни ёки кўрсатилган бозор хизматлари умумий ҳажмининг 3,8 % ини ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 7,6 % га ошган.

Таълим соҳасидаги хизматларнинг умумий ҳажмида олий таълим соҳасидаги хизматларнинг улуши 45,8 % ни эгаллаб устунлик қилди.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг