Мақолалар 30/09/2024 Юртимизда таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони қанча?

Юртимизда таҳсил олаётган хорижлик талабалар сони бўйича Ҳиндистон етакчилик қилмоқда.

Статистика агентлигининг хабар беришича  2023–2024 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларида энг кўп Ҳиндистон фуқаролари таҳсил олмоқда. Маълумотларга кўра, Ҳиндистондан келган талабалар сони 5733 нафарни ташкил этиб, бу кўрсаткич бошқа давлатлар фуқароларига нисбатан анча юқори.

Хорижлик талабалар давлатлар кесимида қуйидаги кўрсаткичларда тақсимланган:

Ҳиндистон – 5733 нафар

Покистон – 1358 нафар

Туркманистон – 904 нафар

Россия Федерацияси – 750 нафар

Қозоғистон – 537 нафар

Тожикистон – 285 нафар

Қирғиз Республикаси – 285 нафар

Афғонистон – 196 нафар

Хитой – 182 нафар

Корея Республикаси – 176 нафар

Канада – 124 нафар

Бошқалар – 315 нафар

Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида хорижлик талабалар сонининг кўпайиши мамлакат таълим тизимининг халқаро миқёсда рақобатбардошлигини кучайтириб, янги бозор ва академик ҳамкорлик учун имкониятлар яратади ва ўз навбатида, Ўзбекистоннинг таълим салоҳиятини ошириш билан бирга иқтисодий ривожланишга ҳам ҳисса қўшади.

#Таълим телеканали   #Мақола   #Талаба  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг
СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР