Мақолалар 06/05/2025 Битирувчилар виньеткага расмга тушиш қанча бўляпти?

Ўқув йили ҳам охирлаб, кўз очиб юмгунча май ойига ҳам етиб келдик. Май ойини кўпчилик битирувчи курс талабалари хушламайди. Негаки, улар айнан шу ойда тўрт йиллик жараённинг бирпасда ўтиб кетганини, дарслар пайтида зерикиб ухлаб ўтирганларини, учинчи парани чопганларини, битта одам нам салфетка сўраса қолганлариям олиб тугатиб қўйишини, кечикиб дарсга келганда устози дакки берган пайтларини бирма-бир эсеслаб,ҳуқур хўрсиниб қўядиган онларни бошдан кечиради.

Бутун гуруҳ ичида бир-бирининг исмини билмайдиганлар ҳам виньетка куни бир-бири билан танишади. Айтганча, талабаликнинг охирги онларини ҳис қилиб қолиш ва уни бутун умрга камера плёнкаларига муҳрлаш учун республикамизнинг барча ҳудудларидаги талабалар курсдошлари виньеткага тушишади.

Oммавий ахборот воситалари айрим ҳудудлардаги виньетка нархларини талабалар учун ўрганиб чиқди. Унга кўра, виньеткага тушишнинг

  • Тошкент шаҳри бўйича ўртача нархи – 250 – 270 дан 300-350 минг сўмни ташкил этади;
  • Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида виньетка нархи нисбатан арзон 200-250 минглар атрофида бўлган;
  • Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги виньетка нархлари 100 мингдан бошлаб 300 минггача кўтарилган;
  • Фарғона вилоятида виньетка 100 мингдан бошланиб 250 минггача қилиб белгиланган;
  • Навоий вилоятида ҳам виньетка деярли шаҳар нархлари билан бир хилда 250 мингни ташкил этган;
  • Бухоро вилоятида ҳам нархлар 200 мингдан бошланиб, 300 мингга қадар етган.

Ёзилганидек, аксарият ҳудудлардаги виньетка нархлари деярли пойтахт билан бир хил. “Талабалик умр – баҳори” – деганларидек, уни бир умр эсда қоларли қилиб муҳрлаш учун аслида ҳеч қандай пулнинг аҳамияти йўқ. Бу онлар, бу даврлар умрнинг энг гўзал дамлари саналганидек, катта ҳаёт бўсағасида талабаларни жонажон университети ва жонкуяр устозлари мудом қўллаб-қувватлайди.  Шунинг учун ҳам битирувчилар бу онларни бутун умр яхши хотиралар билан эслаб юришини тилаб қоламиз!

#Мақола  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг