Янгиликлар 27/11/2024 Давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи оширилади

“Маданият ва санъат, ахборот-кутубхона ва музейлар соҳасида фаолият олиб бораётган ходимлар иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди

Қарорга кўра, давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи қуйидаги миқдорларда оширилади:

2025 йил 1 январдан бошлаб – 20 фоизга;

2025 йил 1 июлдан бошлаб – яна 15 фоизга оширилади.

Давлат маданият муассасалари ва ташкилотларида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг иш самарадорлигини баҳолаш (KPI) тизими жорий қилинади.

#Янгиликлар  
Сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Бизнинг Телеграм-каналимизга обуна бўлинг