2025/2026-ўқув йили учун Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларга ҳужжатлар қабули июнь ойида амалга оширилади.
Талабгор ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари учун қулайлик яратиш мақсадида:
Мурожаатчиларнинг саволларига жавоб бериш учун 1206 қисқа рақамли колл-марказ фаолият бошлаган;
Шунингдек, мурожаатчилар учун қўшимча равишда махсус пиима_адмиссион яратилди;
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги барча Президент, ижод, спорт ва ихтисослаштирилган мактабларда махсус штаблар ташкил этилди.
Мазкур штаблар ҳар куни соат 09:00 дан 18:00 гача фаолият юритади. Малакали мутахассислар ҳужжат топширмоқчи бўлган талабгорларга амалий ёрдам кўрсатади.
2025/2026-ўқув йили учун мазкур мактабларга ҳужжатлар қабули июнь ойида онлайн шаклда мй.гов.уз ёки ариза.пиима.уз сайтлари орқали амалга оширилади.
Кириш имтиҳонлари жорий йилнинг июль-август ойларида бўлиб ўтади.
#Мақола