Магистрант мактабда тўлиқ ставкада ишлаши мумкинми?

❗️Магистрантнинг асосий вазифаси таълим олиш ҳисобланади. Шу туфайли магистрант фақат дарсдан бўш вақтларидагина ишлашга ҳақли. Анъанавий ёки масофавий шаклда ўқишнинг аҳамияти йўқ. Ҳар икки ҳолатда ҳам асосий вазифа ўқиш.
📄Меҳнат кодексининг 184-моддасига мувофиқ иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан ўттиз олти соат қилиб белгиланади.
🟣Шунга кўра барча педагог ходимлар учун ҳафталик иш соати 36 соатдан ошмайди, бунда қонун чиқарувчи 1 ставка учун мазкур меёрни белгилайди.
☝️Мана шу қоидага кўра магистрант таълим олиш вақтида бу соатларни бажара цивилизацияси, шу туфайли у мактабда тўлиқ ставкада ишлай цивилизацияси. Бунда магистрант OTMdagi дарслари қўйилган соатларга қараб 0.50 дан 0.75 ставкагача ишлаши мумкин.
🟣Ҳафталик иш юкламасини бажариш учун бир кунда 7 соат вақт сарфланади. Магистратурада бир кунда камида 2 para дарс ўтилганда ҳам магистрант деярли уч соат вақт кетади. Ёки ҳафтасига 2 кун ўқиш бўлганда ҳам MK 184-моддасидаги меъёрни бажариб бўлмайди.
❌Шунга кўра сиз тўлиқ ставкада ишлай олмайсиз.
✅ Бу вазиятда сиз бўш вақтингизга қараб 0.5 ёки 0.75 ставкада ишлашга ҳақлисиз.