ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ!
✅ Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда “Жадид” газетаси таҳририяти ҳамкорлигида мактаб ўқувчилари ўртасида “Жадид бобомга мактуб” танлови эълон қилинади.
Танлов шартлари қуйидагилардан иборат:
➖ жадид маърифатпарварларидан бирига хат тарзида ёзилган иншо (дафтар варағининг 80 қаторидан ошмаган ҳолда, ҳуснихат билан қўлда ёзилган бўлиши шарт);
➖ шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси, яшаш манзили, боғланиш учун телефон рақами, мактаби ва синфи кўрсатилган ҳолда @Jadidtanlovi_bot телеграм боти орқали жорий йил 20 июндан 20 августга қадар қабул қилинади.
➖ Танловга тақдим этилган иншолар 100 баллик тизимда баҳоланади. Кўчирилган ёки сунъий интеллект иштирокида тайёрланган материаллар аниқланган тақдирда танловдан олиб ташланади.
✅ Танлов ғолиблари Диплом, жадидлар қаламига мансуб китоблар тўплами ва қуйидаги пул мукофотлари билан мукофотланади:
📍 1 та биринчи ўрин – 5 000 000 (беш миллион) сўм;
📍 2 та иккинчи ўрин – ҳар бири 4 000 000 (тўрт миллион) сўмдан;
📍 3 та учинчи ўрин – ҳар бири 3 000 000 (уч миллион) сўмдан;
📍 10 та рағбатлантирувчи ўрин – ҳар бири 1 000 000 (бир миллион) сўмдан.
➡️ Танлов ғолиб ва совриндорлари Мустақиллик байрами арафасида аниқланади ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва “Жадид” газетасининг ижтимоий тармоқ саҳифаларида эълон қилинади. Уларнинг ижодий ишлари “Жадид” газетасида чоп этилади.
👉 Шунингдек, биринчи ўрин ғолиби ўқиётган мактаб кутубхонасига 1000 та бадиий, илмий-оммабоп китоб тақдим этилади.
#Грандлар